

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Битим нархи 40 млн еврони ташкил этади. Парижликлар ўйинчи билан 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган битим борасида келишувга эришди.
Витинья "Порту" тарбияланувчиси ҳисобланади. 22 ёшли хавбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.



