ПСЖ ҳимоячиси Хакими жароҳати сабаб "Сент-Этьен"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
26 фев 2022
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Хакими "Сент-Этьен"га қарши Франция чемпионати 26-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.

Парижликлар матбуот хизматининг хабарига кўра, 23 ёшли марокашлик футболчи бугун эрталаб мушак жароҳатини олган, унга тикланиш учун 48дан 72 соатгача вақт керак.

Хакими 2021/22 йилги мавсум ПСЖ либосида 29та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

ПСЖ - "Сент-Этьен" ўйини бугун бўлиб ўтади.


AlisherMuallif
Manba: psg.fr