

22 ёшли дарвозабон ва унинг агенти Мино Райола янги шартнома борасида “россонерилар” билан келишоламади. ПСЖ устози Маурисио Почеттино эса жамоанинг асосий посбони сифатида Кейлор Навасни кўрмоқда. Шунингдек, парижликлар “Фулхэм”дан ижарадан қайтадиган Альфонс Ареоляга янги жамоа излаши керак бўлади.
L'Equipe манбасига кўра, ПСЖ Доннарумани ўз сафига қўшиб олганидан кейин, ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ижарага бериб юбормоқчи. Потенциал вариант сифатида Жозе Моуринью бошқарувидаги “Рома” ҳисобланмоқда.



