ПСЖ - "Барселона" ва "Ливерпуль" - "РБ Лейпциг" ўйинларига ҳакамлар тайинланди

Alisher
8 мар 2021
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинларининг икки баҳсида қайси ҳакамлар ишлаши маълум бўлди.

ПСЖ ва "Барселона" ўртасидаги ўйинни англиялик Энтони Тейлор бошқаради. Илк ўйинда парижликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Клеман Тюрпен бошчилигидаги франциялик ҳакамлар эса "Ливерпуль" ва "РБ Лейпциг" ўртасидаги ўйинда ишлашади. Илк баҳсда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Иккинчи ўйин чоршанба куни, аниқроғи 10 мартда ўтказилади.


AlisherMuallif
Manba: uefa.com