ПСЖ 35 милион евро эвазига 20 ёшли форвардни сотиб олмоқда

Sherzod Nurmatov
16 июл 2022, 20:12
"Пари Сен-Жермен" "Реймс" ҳужумчиси Уго Экитике трансферини деярли якунлади.

"Sky Sports" хабарига кўра, томонлар ўтиш учун барча зарур шартларни келишиб олишган ва энди футболчининг ўзи тиббий кўрикдан ўтиши керак.

ПСЖ ёш ҳужумчи учун 35 миллион евро тўлайди.

Футболчи ўтган мавсумда "Реймс" сафида барча мусобақалар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports