Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади

27 авг 2026, 11:05
Бугун Пролиганинг 17-тур баҳслари давом эттирилади.

Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда "Арал" ва "Каттақўрғон" Нукусда ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув соат 17:30 да старт олади. Куннинг яна бир учрашувида "БухДУ" "Металлург"ни меҳмон қилади. Ушбу баҳс эса соат 18:30 га белгиланган.

27 август

"Арал" – "Каттақўрғон"

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзақов

Назоратчи: Абдураҳмон Қўлдошев

Комиссар: Санжар Зарипов

"БухДУ" – "Металлург"

Бош ҳакам: Асадбек Қосимжонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Беҳруз Бердибеков, Султонмурод Хожиев

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Фазлиддин Ҳасанов

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›