Португалиянинг 2 футболчиси терма жамоа ихтиёрини тарк этди

Eldor Akmurzayev
8 дек 2022, 10:00
Нуну Мендеш ҳамда Данилу Перейра учун ЖЧ-2022 якунланди.

Данилу машғулотлар вақтида қовурғасини синдириб олди. Мендеш эса Уругвайга қарши баҳсда сонидан жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Улар терма жамоа ихтиёрида қолишни хоҳлаганди, аммо Португалия футбол федерацияси ва ПСЖ ўртасидаги муҳокамалардан кейин ўйинчиларни Парижга қайтариш варианти маъқул кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Фернанду Сантуш шогирдларини 10 декабрь куни мундиал чорак финали доирасида Марокаш билан баҳс кутмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal