

Учрашувнинг 90-дақиқасида ҳисоб 1:1 эди. 91-дақиқада "Висла" ярим ҳимоячиси Вильд-Дональд Гуррье гол урди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 2 дақиқа ўтиб "Нецечи" посбони Себастьян Новак бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига дуранг тақдим этди.
Польша чемпионатида қолиш учун бўлган турнирда "Висла" биринчи ўринни, "Нецеча" эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Польша - Экстракласса. 3-тур
"Висла" Кр (Краков) – "Нецеча" (Нецеча) – 2:2
Голлар: Попович, 57 (1:0, пен); Кендзиора, 70 (1:1); Гуррье, 90+1 (2:1); Новак, 90+3 (2:2).
Огоҳлантиришлар: Попович, 33; Йович, 38; Садлок, 63; Вольски, 69; Малецки, 82 – Плизга, 85.
TAS-IX эмас
Видеони Телеграмдаги расмий каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин.



