Погба: "МЮ уй учрашувларида фақат ҳужум қилиши керак"

Aslanov Jasurbek
24 сен 2018
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Вулверхэмптон"га қарши бўлиб ўтган АПЛнинг 6-тур учрашувидаги (1:1) муаммолар ҳақида фикр билдирди.

"Вулверхэмптон" билан яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Биз уй учрашувларида фақат ҳужум қилишмиз керак. Бу "Олд Траффорд" ва биз ҳужумга ўтишга мажбурмиз.

Уйдаги 3та учрашувда бор-йўғи 4 очко тўпладик - бу кам. Муносабатимизни ўзгартиришимиз керак, чунки ўтган мавсум "Тоттенхэм", "Ливерпуль", "Челси" ва "Арсенал" каби жамоаларга қарши баҳсларда биз ҳужум қилдик. Шундай ўйнасак муаммоларимиз камаяди ва бизга осон бўлади" - дейди Погба.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Goal.com