

Мазкур мусобақада 15та жамоа қатнашади. ОФК мазкур чемпионат учун қуръа ташлаш маросимини ўтказди. Жамоалар тўртта гуруҳга бўлинган. Учта гуруҳда тўрттадан жамоа ва охирги гуруҳда учта жамоа ўрин олди.
"A" гуруҳи - Таиланд, Афғонистон, Малайзия, Фаластин.
"B" гуруҳи - БАА, Ливан, Хитой, Қирғизистон.
"C" гуруҳи - Япония, Баҳрайн, Қатар, Қувайт.
"D" гуруҳи - Эрон, Уммон, Ироқ.
Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати 9-17 март кунлари Таиланднинг Петтая шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Эрон ҳисобланади.




