Питер Одемвинге: “Гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз ёмон эмас”

Tolibjon Qosimov
22 июн 2014, 10:47
Босния ва Герцоговина дарвозасига ягона голни урган Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Питер Одемвинге, ўз жамоаси гуруҳдан чиқиши учун яхши имкониятга эга деб ҳисоблайди.
“Бундай тарихий ғалабага эришганимиз жуда ажойиб. Бизнинг ўйинимиздан кўнгли тўлмаётган мухлисларимизни ҳурсанд қилишимиз шарт эди. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз ёмон эмас, буёғи нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки Африка Кубогида чемпион бўлганимиздан кўра, мундиалда янада яхшироқ иштирок этармиз” – дейди Одемвинге.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net