Пике: "Хамесда "Барселона"нинг ДНКси бор"

Mirjalol Normatov
26 июн 2018
"Барселона" ҳимоячиси Херар Пике "Бавария" таркибида ҳаракат қилаётган, трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган Хамес Родригес ҳақида гапирди.

"Ҳар доим айтганман, Хамесда "Барселона"нинг ДНКси бор. Унинг ўйин услуби бизнинг жамоага жуда ҳам мос тушади. Хамес "Барселона"да бахтли футболчига айланарди", - деди 31 ёшли ҳимоячи.

Ўтган мавсумда Хамес "Бавария" таркибида 39 учрашувда ҳаракат қилди ва 8 гол уриб, 14 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Don Balon