Петр Чех: «Тақвим сабабли ғалаба қозониш имкониятимиз пасайиб кетади»

Aziz Tukhtamuradov
15 апр 2014
«Челси» дарвозабони Петр Чех АПЛ тақвими ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

«Сўнгги йилларда биз Чемпионлар Лигаси мусобақасида Англия коеффициентларини доимий равишда кўтариб келдик. Лекин, примьер-лига рахбариятидан тақвим борасида бирон-марта хам ёрдам олмадик.

Немислар ва италияликлар шундай вақтларда жума куни ўйин ўтказишади. "Атлетико" хам ярим финалга яхшироқ тайёргарлик кўриш мақсадида жума куни ўйнар экан.

АПЛ тақвими "Челси"нинг бу мусобақадаги имкониятларини пасайтириб юборади. Биздаги бошлиқлар европалик хамкасбларидан ўрнак олсалар бўларди», – деб айтиб ўтди Чех.


Эслатиб ўтамиз, «Челси» «Атлетико»га қарши 22 ва 30 апрель кунлари ўйин ўтказади.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: sports.ru