Перес: "Фигу — ярамас, Гути — эчки"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2021
Испания матбуоти "Реал" президенти Флорентино Переснинг жамоанинг собиқ футболчилари ҳақидаги можароли баёнотларини нашр этишда давом этмоқда. Бу сафарги "ширин сўзлар" Гути ва Луис Фигуга аталган.

"Луиш Фигу кийиниш хонасидаги муҳитни бузади. Унинг хатти-ҳаракатлари ёқимсиз. Бу жиҳатдан у Раулга ўхшайди. Бу иккиси клубдаги энг ёмони", — дейди Перес.

"Гути — эшак, у эчкига ўхшайди. У ўзининг энг катта душмани. Гути — аҳмоқ", — деди "қаймоқранглилар" президенти.

Аввалроқ, Перес ўзининг баландпарвоз баёнотларини нашр этаётган газетани судга бермоқчи эканлиги маълум бўлганди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: El Confidencial