

Испаниялик функционер мусобақа ғоясини 20 йилдан бери муваффақиятли ўтказиб келинаётган баскетболдаги Евролигага қиёслади.
“Баскетболда бу узоқ вақтдан бери нормал давом этмоқда. Испания чемпионати эса Евролига билан параллель равишда ўтказилади ва бунинг ҳеч қандай ёмон томони бўлмаяпти.
Евролигани Греция, Туркия, Россия клублари яратган. “Бавария”да баскетбол жамоаси ҳам бор ва улар Евролигада ўйнайди.
Хўш, муаммо нимада? Футбол баскетболдан фарқ қиладими ёки мен тушунмайдиган бошқа сабаб борми? Бу жуда муҳим: баскетболда шу каби лига яратилган ва мухлислар шикоят қилмаяпти. Евролига Европа баскетболини қутқарди”, дейди Перес.



