Пеллегрини тез орада Ла Лига клубида иш бошлайди

Alisher
4 июл 2020, 16:48
"Бетис" жамоага янги бош мураббий олиб келмоқда.

Мануэль Пеллегрини "Бетис" билан шартнома имзолашга яқин. Мавсум сўнггига қадар жамоани Алексис Трухильо бошқаради.

Янги мавсумдан эса жамоани 66 ёшли чилилик мураббийи Мануэль Пеллегрини қўлга олади. Битим икки йилга мўлжалланади.

Мутахассис бундан олдин "Реал", "Малага", "Вильярреал" ва "Манчестер Сити" клубларида ишлаган. Унинг сўнгги иш жойи "Вест Хэм" бўлган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Estadio Deportivo