Педри: "Барса" — доим ЕЧЛ фаворитларидан бири бўлиб қолаверади. Биз ҳар мавсумни барча мусобақаларда ғолиб чиқиш ниятида бошлаймиз"

Omonjon To`xtamirzayev
23 июл 2022
Педрининг фикрига кўра, "Барселона" янги мавсумда ЕЧЛ ғолиблиги учун курашади.

"Барса" ҳар мавсумни ўзи иштирок этаётган барча мусобақада зафар қучиш ниятида йилни бошлайди. Эндиликда, таркибимиздаги янги ўйинчилар билан, бу ният янада кучайган.

Ўйлашимча, биз ҳар мавсумни УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини ҳақидаги орзу билан бошлаймиз. Трансферлар бизга бунда ёрдам беради. Биз ушбу соврин учун курашга тайёрмиз. "Барса" — доим ЕЧЛ фаворитларидан бири бўлиб қолаверади", – деди "Барселона" ярим ҳимоячиси.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: sports.ru