

Маълумотларга кўра, трансфер ҳафта охиригача амалга ошиши керак.
Узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг, томонлар трансфер борасида келишувга эришишди. "Марсель" 22 млн. фунт ва бонус сифатида яна 3 млн. фунт тўлашга рози бўлди, "Вест Хэм" эса 35 млн. фунтлик нархни 26 млн. фунтга пасайтирди. Агар томонлар 1 млн. фунтлик тортишувни ижобий якунлашса, 29 ёшли франциялик ўз ватанига қайтиши мумкин.



