"Пахтакор"нинг португалиялик мураббийи 4 нафар ёрдамчиси билан келади

Aziz Tukhtamuradov
4 дек 2024
Бироздан сўнг пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида "Пахтакор" клуби томонидан матбуот анжумани ўтказилади.

Ушбу анжуман мобайнида клубнинг янги бош мураббийи - португалиялик Педро Морейра расман таништирилиши кутилмоқда. 

Нарзулла Сайдуллаевнинг ўз каналида хабар беришича, мураббий Тошкентга тўрт нафар ёрдамчиси билан келади. Унга штабда Жозе Боржес, Марко Лейчи, Рикардо Васонселос ва Мигель Соареш ёрдам беради. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: championat.asia