Патрик Виейра: "Англияда футболчиларни тайёрлаш тизимини ўзгартириш керак"

Tolibjon Qosimov
26 сен 2013
"Арсенал" ва Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, айни пайтда "Манчестер Сити" ёшлар жамоасида ишлаётган Патрик Виейра ўз фикрларини билдирди.
– Менимча футбол ўзгарди, – дейди француз itv.com нашрига. – Агар футбол ўзгарса, у ҳолда футболчиларни тайёрлаш тизими ҳам ўзгариши керак. Англияда бу жараён ўзгармади. Лигада кўп хорижлик футболчилар борлиги учун инглиз футболчилари терма жамоада яхши ўйнай олишмаётгани ҳақида гаплар тарқалди. Аммо бу шунчаки баҳона. 

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: sport-express.ru