Париж-2024. Мартанинг сўнгги учрашувида Бразилия финалда АҚШга мағлуб бўлди

Khoja
11 авг 2024
Францияда эркаклар ўртасидаги футбол баҳсларидан кейин аёллар ўртасидаги футбол турнирига ҳам якун ясалди.

Мусобақа АҚШ миллий жамоасининг чемпионлиги билан якунланди. Бразилия ва АҚШ аёллар жамоалари ўртасида ўтган финалда Пью-Свонсоннинг 57-дақиқада киритган ягона голи америкаликларга олтин медалларни тақдим этди.

Шу тариқа, АҚШ аёллар жамоаси ўз тарихида 5 карра Олимпиада чемпионига айланди. Америкаликлар Токио-2020 Олимпиадасида бронза медалига эга чиққанди.

Ушбу учрашув Бразилия аёллар футболи афсонаси Марта учун фаолиятидаги сўнггиси бўлди.

Париж-2024. Футбол. Аёллар. Финал

Бразилия – АҚШ 0:1

Гол: 0:1 – 57 Пью-Свонсон.

Бразилия – Лорена, Таис, Тарсиане, Лаурен (Рафаэль, 84), Ясмим, Сампайо (Анжелина, 61), Яя (Витория, 50), Адриана, Людмила (Марта, 61), Жениффер (Присцила, 61), Портильо.

АҚШ – Неэр, Данн, Дэвидсон (Соннетт, 74), Гирма, Фокс, Альберт, Коффи, Пью-Свонсон (Крюгер, 90+5), Хоран, Родман, Смит (Уильямс, 84).


KhojaMuallif
Manba: championat.com