Паоло Ди Канио: "Сандерленд"нинг мақсади марказий ярим ҳимоячи"

Tolibjon Qosimov
19 авг 2013
"Сандерленд" бош мураббийи Паоло Ди Канио клуб ушбу ёзда марказий ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи эканини айтди.
Мана шу ёзда клуб 9та янги футболчини сотиб олди.

– Агар биз кимнидир сотиб олсак ҳам, бу марказий ярим ҳимоячи бўлади, – дейди Ди Канио Sunderland Echo нашрига. – Кейинги ўринларда қанот ярим ҳимоячиси ва чап қанот ҳимоячиси. Агар 5та ўйинчи сотиб олсак бу ажйоиб бўларди, аммо клубнинг молиявий ҳолатига реал қараш керак. Биз бир қатор трансферларни амалга оширдик ва пулни ҳавога учира олмаймиз.

Янги мавсумнинг илк турида Ди Канио шогирдлари "Фулхэм"га ўз майдонида 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: sport-express.ru