Пак Жи Сун: "Рашфорд босим остида ўсмоқда, бу мени ҳайратга солмоқда"
Aslanov Jasurbek
2 июл 2017
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пак Жи Сун "қизил иблислар"нинг 19 ёшли ҳужумчиси ҳақида фикр билдирди.
"Рашфорд сўнгги мавсумда ўзини яхши кўрсатди. Унинг илк мавсуми ажойиб ўтди. У босим остида ўсмоқда, бундан ҳайратдаман. Агар Рашфорд шу руҳда давом этса, сайёрамизнинг энг яхшиларидан бирига айланади" - дейди Пак Жи Сун.