

- Ўз хатоларимиз эвазига иккита гол ўтказиб юбордик. Бироқ бутун жамоа яхши ўйнади. Биз характер намойиш эта олдик. Лэмпард учун хурсандман. Фрэнк - ёшларимиз учун ажойиб намуна. Энди бор эътиборимизни "Рома" билан баҳсга қаратамиз, - дейди Сабалета "Сити" расмий сайтига.



