

“SEA Games Thailand 2025” мусобақасида Аскер Нажафалиев, Рустам Лутфуллин ва Гулшода Саитқулова бош ҳакам сифатида, Санжар Шоюсупов ва Руслан Серазитдинов ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Эртага бўлиб ўтадиган Лаос — Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги баҳсда Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси фаолият олиб боради.
3-декабрь | Лаос — Вьетнам
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакам: Санжар Шоюсупов
Маълумот учун, Аскер Нажафалиев, Гулшода Саитқулова ва Руслан Серазитдинов кейинги баҳсларда фаолият олиб боради.



