

Таиландда ўтказиладиган саралаш босқичи “A” гуруҳи учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум қилинди. Унга кўра Ўзбекистонлик реферилар Анна Сидорова ҳамда Зилола Раҳматовалар ушбу гуруҳ мусобақаларда иш олиб боради.
Ўзбекистон U16 аёллар терма жамоаси эса “D” гуруҳида саралаш босқичини ўтказади. Ушбу гуруҳда шунингдек, Австралия, Вьетнам, Ҳонгконг, Фаластин ва Ироқ терма жамоалари ҳам жой олган. “D” гуруҳи ўйинлари Вьетнамда бўлиб ўтади.



