Ўзбекистон U-18 футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев: "Ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз"

Iskandarov Abdulaziz
27 май 2023
Хабарингиз бор, айни пайтда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тожикистонда CAFA турнирида иштирок этмоқда

Вакилларимиз куни кеча мезбонлар билан куч синашишди (1:1), олдинда эса уларни Афғонистонга қарши баҳс кутмоқда. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа футболчиси Абдуллоҳ Омоналиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  CAFA мусобақаси қандай таассурот қолдирмоқда?

- Турнир яхши ўтмоқда. Барча шароитларни яратиб беришяпти, дея оламан. 3та учрашув ўтказдик, эртага сўнгги ўйинимиз. Ғалаба қозониб ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз. 

- Тожикистон билан сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолдик. Турли буюмлар отилганини футболчилар қандай қабул қилди?

- Очиғи бундай ҳолат юз беришини кутмагандик. Биз голдан сўнг ҳиссиётларимизни яшира олмасдик. 

Абдуллоҳ Омоналиев 2-рақам

- Учрашувлар қандай майдонларда ўтмоқда?

- Майдонлар яхши, деб ўйлайман. Аслида CAFA турнирлари сунъий майдонда ўтиши керак эди. Бизни ўйлаб табиий майдонга кўчиришди. Ташкилотчиларга бунинг учун миннатдорчилик билдирамиз. 

- Афғонистон билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? Рақибнинг даражаси футболчиларнинг ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилишига сабаб бўлмаяптими?

- Тайёргарлик аъло даражада. Барча жамоага бир ҳилда муносабатда бўламиз. Бу ҳали бошланиши. Олдинда бизни катта мақсадларимиз кутяпти. Шу боис бўшашмаслигимиз зарур. 



Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: championat.asia