

Эртага Вьетнамда 2026 йилги U-17 Осиё Кубогининг финал босқичига йўлланма берувчи саралаш баҳси бўлиб ўтади. Унда Вьетнам ва Шимолий Маряна ороллари терма жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу муҳим учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Бош ҳакам: Рустам Чориев
Ёрдамчи ҳакам: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Шунингдек, CAFA U-18 мусобақасида ўзбекистонлик ҳакамлар фаолиятини давом эттирмоқда.
Миллий футбол марказида бўлиб ўтаётган қизлар ўртасида CAFA U-18 мусобақасининг Тиркманистон – Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги баҳсда Дилдора Рустамова бош ҳакам сифатида, Хайринисо Эркинова ёрдамчи ҳакам бўлиб фаолият олиб борди.




