

"Қизилқум" ҳимоячиси Дилшод Комилов "Нефтчи" билан келишувга эришган. Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Маълумот ўрнида, 26 ёшли футболчиси яқинда CAFA Nations Cup турнирида Туркманистон ва Эрон билан ўйинларда қатнашганди. У якунланган мавсум навоийликлар таркибида 22 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Аввалроқ Ислом Исмоилов расман "Нефтчи" бош мураббийи дея эълон қилинган эди.



