Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада 6-ўринни эгаллади

Narzulla Saydullayev
13 сен 2018, 12:29
Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойнинг Ухан шаҳрида ташкил қилинаётган халқаро мусобақада сўнгги ўйинини ўтказди.

Жанубий Корея  U-14 терма жамоасига қарши ўтказилган баҳсда терма жамоамиз 0-2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мусобақа регламентига кўра ушбу ўйин 5 ва 6-ўрин эгаларини аниқлаб бериши керак эди. Ўйинда ғалаба қозонган Жанубий Корея терма жамоаси мусобақада 5-ўринни эгаллаган бўлса, ўйинда мағлубиятга учраган Азамат Абдураимов шогирдларига 6-ўрин насиб қилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz