Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2025
Ларс Хопп Вануату терма жамоаси бош мураббийига айланди.

Жорий йилнинг баҳорида Ўзбекистон U-14 терма жамоаси устози сифатида ишлаган Ларс Хопп Окенаниядаги Вануату миллий терма жамоаси билан шартнома имзолади. Айни дамда Вануату ФИФА рейтингида 161-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис Ларс Хопп жорий йил Ўзбекистон U-14 терма жамоаси билан бир нечта учрашув ўтказишга ва халқаро турнирда иштирок этишга улгурган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia