Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2025
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев муҳим ахборот билан улашди.

"Эртанги Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилса, дарҳол пенальтилар серияси бўлади. Қўшимча таймлар бўлмайди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатилиши ҳақида маълумот чоп этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 14 ноябрь куни 21:00 да бошланади. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia