Ўзбекистон Кубоги. Финалда жамоалар қайси рангдаги либосларда тўп тепишади?

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2023
Эртага, 12 ноябрь куни "Насаф" ҳамда ОКМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги финал баҳси бўлиб ўтади.

Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да Қаршидаги "Марказий" стадионида бошланади.


Жамоалар бугун митинг ўтказиб, қайси рангли либосларда тўп тепишларини аниқлаб олишди.

Шундай қилиб, "Насаф" кўк, ОКМК эса оқ-кул рангли либосларда тўп тепишади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: t.me/fcokmk