

"Водий дербисида бор кучимиз билан ўйнаймиз. "Пахтакор"га қарши ишончли ғалабадан сўнг мухлислар биздан яна ғалаба кутишади. Бироқ "Қўқон-1912" охирги поғоналарда бормоқда ва уларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Шу боис иккала жамоа ғалаба учун ҳаракат қилади. Қийин ўйин бўлишини кутаяпман. Насиб қилса Қўқондан ёруғ юз билан қайтамиз", - дейди Ўткир Юсупов.



