

Олдинроқ, "Чемпионат" "қизил-оқлар"нинг "Химки" билан ўйинчининг ижараси ёки у билан эркин агент мақомида шартнома имзолаш борасидаги музокаралари ҳақида хабар қилган эди. "Торпедо" ҳам Ўруновнинг ижара вариантини кўриб чиқмоқда.
Тўғридан-тўғри трансферга ўзбекистонликнинг юқори маоши энг катта қийинчилик туғдиради. ОАВ маълумотига кўра, у йилига 600 минг евро олади. РПЛнинг ҳеч бир клуби ўйинчини тўлиқ бундай маош билан таъминлашни бўйнига ололмайди.



