Осиё Кубоги. Драматик ўйинда Австралия Сурияни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
15 янв 2019
Осиё Кубогининг 3-тури доирасидаги Австралия - Сурия учрашуви якунланди.

Учрашувнинг муҳим воқеаларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

12-дақиқада Омар Харбиннинг зарбасига аниқлик етишмади.

21-дақиқада Жейми Маклареннинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

36-дақиқада Жейми Маклареннинг зарбаларини Иброҳим Алма қайтаришга эришди.

41-дақиқада Авер Мабиль ўзининг чиройли зарбаси билан ҳисобни очди.

43-дақиқада Омар Харбин аввалига боши билан зарба берди. Кейинчалик дарвозабондан қайтган тўпга зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

55-дақиқада Икономидис рақибларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол қилди.

80-дақиқада Омар ал-Сома пенальтидан унумли фойдаланди.

Осиё Кубоги-2019. "B" гуруҳи
АВСТРАЛИЯ - СУРИЯ 3:2
15 январь. Ал Айн. "Халифа Бин Зайед" стадиони.

Гол: Авер Мабиль (41, 1:0), Омар Харбин (43, 1:1), Крис Икономидис (55, 2:1), Омар ал-Сома (80-пен., 2:2), Азиз Бехич (90+3, 3:2).

Австралия - 1. Мэтю Райан, 2. Милош Дегенек, 4. Райан Грант, 5. Марк Миллиган, 8. Массимо Луонго, 9. Жейми Макларен (14. Гианну Апостолос, 69), 15. Крис Икономидис, 16. Азиз Бехич, 21. Авер Мабил (10. Робби Круз, 82), 22. Жексон Ирвин, 23. Томас Рогич.

Сурия - 1. Иброҳим Алма, 2. Аҳмад Ал Солиҳ, 3. Муаяд Ал Ажан, 5. Омро ал-Мидани, 7. Омар Харбин, 8. Маҳмуд Алмавас, 9. Омар Ал Сома, 10. Муҳаммад Осмон (21. Фаҳад Юссуф, 72), 12. Ҳуссайн ал-Жвайед, 14. Тамир Хаж Муҳаммад, 20. Ҳолид ал-Мбайед (18. Муҳаммад Зохир ал-Мидани, 82).

Огоҳлантириш: Маҳмуд Алмавас (59), Массимо Луонго (62).


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia