Осиё чемпионати U23. Эртага барчаси ойдинлашади

Aslanov Jasurbek
19 май 2015, 12:55
18 май куни БААда Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг "B" гуруҳи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"B" гуруҳининг биринчи ва иккинчи тур учрашувларининг натижалари қуйидагича кўриниш олди:

1-тур

Иордания U23 - Покистон U23 5:0

Қувайт U23 - Қирғизистон U23 0:0


2-тур

Покистон U23 - Қувайт U23 0:2

Қирғизистон U23 - Иордания U23 0:4


2-турдан сўнг "B" гуруҳида Иордания U23 етакчиликни қўлга олган:

ЎринЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1Иордания U2322009-06
2Қувайт U2321102-04
3Қирғизистон U2320110-41
4Покистон U2320020-70


Эртага, 20 май куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси масаласи ҳал бўлади:

3-тур

Иордания U23 - Қувайт U23 19:15

Қирғизистон U23 - Покистон U23 22:15


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "E" гуруҳида 6 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаган. Олимпиячиларимизнинг тўплар нисбати +5. Ўзбекистон U23 ушбу натижаси билан иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида 5 жамоа бўлиб турибди. Агар "B" гуруҳида 2 ўрин эгаси биздан яхшироқ натижа кўрсатса, 23 ёшгача бўлган терма жамоамиз Осиё чемпионати ва Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларидан қуруқ қолади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia