

Бу ҳақда "қизил-оқлар" бош мураббийи Гильермо Абаскал матбуот анжуманида маълум қилди.
- Суперкубок баҳсига кимлар тайёр эмас?
- Мартинс, Мозес ва Ўрунов.
- Улар қачон тайёр бўлишади?
- Бу саволга жавоб бера олмайман. Айни дамда бор эътиборимни қўл остимдаги футболчиларга қаратганман. Қачонки улар қолганлар билан бир хил даражада бўлса, кейин улар ҳақида гаплашамиз", - деди Абаскал.
Испаниялик мутахассис июнь ойида Москва клубига бош мураббий этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия чемпиони "Зенит" ва Россия кубоги соҳиби "Спартак" ўртасидаги учрашув 9 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.



