Ўрунов Россия Суперкубогида иштирок этмайди

Оқил Абдубарноев
8 июл 2022
"Спартак" ярим ҳимоячилари Кристофер Мартинс, Виктор Мозес ва Остон Ўрунов Россия Суперкубоги доирасида "Зенит"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда "қизил-оқлар" бош мураббийи Гильермо Абаскал матбуот анжуманида маълум қилди.

- Суперкубок баҳсига кимлар тайёр эмас?

- Мартинс, Мозес ва Ўрунов.

- Улар қачон тайёр бўлишади?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Айни дамда бор эътиборимни қўл остимдаги футболчиларга қаратганман. Қачонки улар қолганлар билан бир хил даражада бўлса, кейин улар ҳақида гаплашамиз", - деди Абаскал.

Испаниялик мутахассис июнь ойида Москва клубига бош мураббий этиб тайинланганди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия чемпиони "Зенит" ва Россия кубоги соҳиби "Спартак" ўртасидаги учрашув 9 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Матч ТВ