ОПЛ. "Сабаҳ" ва "Зира" ўртасидаги ўйинда 4 та гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди

Озарбайжон Премьер-лигаси 27-тур доирасидаги "Сабаҳ Баку" — "Зира" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз 81-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

“Сабаҳ Баку” Озарбайжон чемпионатида 27 ўйиндан сўнг 66 очко билан етакчилик қилмоқда. 26 ўйинда 56 очко жамғарган “Қорабоғ” иккинчи ўринда кетмоқда.



Манба: championat.asia