"Олмалиқ" ҳимоячиси Евгений Гоголь "Локомотив"га ўтди-ми?

Narzulla Saydullayev
5 авг 2013
"Олмалиқ" ҳимоячиси Евгений Гоголь иккинчи даврани "Локомотив"да ўтказиши мумкин.
Кеча "Олмалиқ" сафида майдонга тушмаган россиялик ҳимоячи Евгений Гоголнинг "Локомотив"га ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Гоголь бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам майдонга тушиши мумкин.

Россиялик футболчи бу мавсумда "Олмалиқ" сафида 12та ўйин ўтказиб 5та гол уришга эришди. Шулардан иккитасини "Бунёдкор" дарвозасига киритди. Гоголь "Олмалиқ"да 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ундан олдин эса бир мавсум давомида айнан "Локомотив" шарафини ҳимоя қилганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia