Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Narzulla Saydullayev
1 дек 2015
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.
Мавсум
Чемпионатни иккита дуранг билан бошлаган "Локомотив" сўнгги турга қадар "Пахтакор" билан чемпионлик учун кураш олиб борди. "Темирйўлчилар" ҳар бир даврада бир мартадан ютқазишди. Қаршида "Насаф"га ва Тошкент дербисида "Пахтакор"га. "Локо" ўз майдонида ҳеч бир учрашувда ютқазгани йўқ. 25-турда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб қимматли икки очкони йўқотган жамоа якунда айнан шу очколар туфайли чемпион бўла олмади.



Мураббийлар
Мавсум давомида жамоани икки мураббий бошқарди. Айнан Қўқондаги дурангдан сўнг раҳбарият Вадим Абрамовни истеъфога чиқарди. Унинг ишини Андрей Микляев давом эттирди. Куни кеча кейинги йил "Локомотив"ни Мирко Йеличич бошқариши эълон қилинди.



Етакчи
Темур Кападзе. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари сафида бир неча йиллар давомида тўп тепган тажрибали ярим ҳимоячи бу йил "Локомотив"га кўчиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи бўлган Кападзе "темирйўлчилар"нинг сардорига айланди. Футболчи айниқса иккинчи даврада анча "очилди" ва рақиблар дарвозасига 5та гол уришга эришди.



Кашфиёт

Икром Алибоев. Ўтган йил бу футболчини деярли ҳеч ким танимас эди. Вадим Абрамов ёш футболчига ишонч билдириб уни ОЧЛ ва олий лига ўйинларида қўрқмай асосий таркибга киритди. Икром эса ишончни ортиғи билан оқлай олди. 21 ёшли ярим ҳимоячи ўзидан катта ва тажрибали футболчилар билан рақобатдан чўчимай ҳаракат қилди. Унинг камчилиги кўп сариқ карточка олишидир. Алибоев 25та ўйинда 5 марта огоҳлантирилди (клуб футболчилари орасида учинчи натижа).



Энг яхши ўйин
"Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0

4-турда ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида мавсумнинг илк Тошкент дербиси бўлиб ўтди. Унда Абрамов шогирдлари Сергей Лушан бошчилигидаги "қалдирғочлар"ни ҳар жабҳада таслим қилишди. Темурхўжа Абдухолиқов, катта Жасур Ҳасанов ва Руслан Корян томонидан урилган голлар "Локомотив"га йирик ғалаба келтирганди - 3:0.




Энг яхши футболчи
Санжар Шоаҳмедов. "Олмалиқ"дан "Локомотив"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи бир йил ичида "темирйўлчилар"нинг ҳақиқий етакчисига айланиб олди. Шоаҳмедов жамоада энг кўп ўйинда майдонга тушди ва 14та гол билан жамоа тўпурари бўлди. Санжар олий лига тўпурарлари орасида учинчи ўринда қайд этилди.



Ким қанча ўйнади?
ФутболчиАмпТуғ.санаЎйин    
Дақиқа    
Гол   
СК   
ҚК  
Шоаҳмедов СанжарЯҳм23.09.1990       
2924931400
Кападзе ТимурЯҳм05.09.1981292182510
Тўраев ЛутфуллаЯҳм30.03.1988272024470
Бикмаев МаратЯҳм01.01.19862714291120
Ҳасанов Жасур О.Яҳм02.08.1983261566500
Яничич НеманьяҲим13.07.1986252136070
Алибоев ИкромЯҳм09.01.1994251531250
Тўхтахўжаев ИсломҲим30.10.1989241884241
Мустафоев СалимҲим07.03.1991231943130
Ҳасанов Жасур Ж.Яҳм       
24.07.1989231930320
Абдухолиқов Темурхўжа      
Ҳуж25.09.1991211135810
Зотеев ОлегЯҳм05.07.1989201099210
Нестеров ИгнатийДар20.06.1983171530020
Раҳматуллаев ДилшодЯҳм17.02.1989171193230
Йўлдошев БобурбекҲим08.04.1993141172020
Муллажонов ШавкатҲим18.01.1986141050020
Икрамов МаъмурДар12.06.1982131164001
Мирзаев СардорЯҳм21.03.199110499010
Корян Руслан*Ҳуж15.06.198810489210
Мамазулумов Мўйдин**Ҳуж22.01.198410318320
Кояшевич Дамир*Яҳм03.06.19878320110
Раҳимов ИброҳимҲим29.09.19847558000
Шоғуломов Алишер*Ҳуж08.06.1994145000
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар




"Локомотив-2015" мавсум статистикаси
Ўйинлар30
Голлар66
Уйдаги голлар37 (56,06%)
Меҳмондаги голлар29 (43,94%)
Ўтказилган голлар22
Уйда ўтказилган голлар7 (31,82%)
Меҳмонда ўтказилган голлар15 (68,18%)
Ўртача гол2,2
Ўртача ўтказилган гол 0,73
Уйдаги очколар41/45 (91,11 %)
Меҳмондаги очколар33/45 (73,33 %)
Энг йирик ғалаба7:0 - "Сўғдиёна"
Энг йирик мағлубият1:2 - "Пахтакор"
"Қуруқ" ўйинлар13 (43,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар2 (6,67%)
Иродаги ғалаба0
Йирик ғалабалар6
Йирик мағлубиятлар0
Автогол (урилган/ўтказилган)1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)47 (1,57)
Четлатишлар (ўртача) 2 (0,07)
Майдонга тушганлар (легионер)      
23 (3 - 13,04%)
Томошабинлар (жами/ўртача)110417 / 3681


Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида


Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia