

Қишки трансферлар ойнасида Қарши клуби легионер кипер билан хайрлашди. Эндиликда Воробей Грузиянинг "Гагра" клуби билан шартнома имзолади. У "Насаф"га келишидан аввал ҳам мазкур жамоа дарвозасини қўриқлаган эди.
30 ёшли дарвозабон 2025 йилда барча мусобақаларда 4 та ўйинда дарвозасидан 12 та гол ўтказиб юборди. Трансфермаркет портали посбонни 125 минг еврога баҳолаган.



