Олександр Воробей собиқ жамоаси билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
25 янв 2026
Ўтган мавсум "Насаф" таркибида украиналик дарвозабон Олександр Воробей тўп тепди.

Қишки трансферлар ойнасида Қарши клуби легионер кипер билан хайрлашди. Эндиликда Воробей Грузиянинг "Гагра" клуби билан шартнома имзолади. У "Насаф"га келишидан аввал ҳам мазкур жамоа дарвозасини қўриқлаган эди.

30 ёшли дарвозабон 2025 йилда барча мусобақаларда 4 та ўйинда дарвозасидан 12 та гол ўтказиб юборди. Трансфермаркет портали посбонни 125 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia