Олег Тюлькин: "Муборакда бу йил пешқадамлар ҳам мағлубият аламини татиб кўришди"

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2017
Олий лиганинг сўнгги 30-тури доирасидаги "Машъал" - "Динамо" 1-0 учрашувидан кейин меҳмонлар устози Олег Тюлькин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дердим очиқ футбол кўрдик "Машъал" ўз майдонида осонликча рақибларга очко улашиб қўймайди, шу боис Муборакда бу йил пешқадамлар ҳам мағлубият аламини татиб кўришди. "Машъал"ни жанговор ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ғалабага ҳақли ўйин намойиш этишди. Бизда эса битта имконият бўлди аммо биз ундан фойдалана олмадик", - деди Тюлькин. 



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: “Машъал” матбуот хизмати