ОЧЛ. Хави шогирдлари 1/2 финалнинг илк ўйинида йирик ҳисобда енгилишди

Eldor Akmurzayev
1 окт 2019
Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финали старт олди. Бироз олдин, Хави мураббийлигидаги «Ал-Садд» (Қатар) жамоаси ўз майдонида «Ал-Ҳилол»га (С.Арабистони) йирик натижа (1:4) билан таслим бўлди.

Ўйинда ҳисоб саудияликлар форварди Бафетимби Гомиснинг автоголидан сўнг очилди. Кейин эса 1-таймнинг ўрталарида Гомиснинг ўзи хатосини тўғирлаб, орадаги фарқни тиклади. 35-дақиқада эса қатарликлар ҳимоячиси Абдулкарим Ҳасан қўполлиги учун иккинчи сариқни олиб, майдондан четлатилди. Тайм охирларида Али Ал-Булайхи ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. 2-бўлим бошида бу сафар  «Ал-Садд» аъзоси Салим ал-Ҳажри ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 1:3. 67-дақиқада «Ал-Ҳилол» аъзоси Муҳаммад Аш-Шалхуб баҳсдаги якуний натижани (1:4) белгилади. 

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 22 октябрь куни ўтказилади. 



Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia