ОЧЛ. "Жассим Бин Ҳамад" стадионига VAR ўрнатилди, бугундан у ишлатилади

Tolibjon Qosimov
30 сен 2020
Бугун Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда "Ал Насср" - "Ал Таавон" ҳамда "Персеполис" - "Пахтакор" тўқнашуви гувоҳи бўламиз. Бугунги ўйинлардан бошлаб ОЧЛда ҳам VAR тизими ишлатилади. Кеча, 29 сентябрь куни "Ал Садд"нинг уй стадиони ҳисобланган "Жассим Бин Ҳамад"га VAR ўрнатилди. Демак, стадион бўлғуси учрашувларга тайёр.

VAR тизимининг ўрнатилиш жараёни.




Эслатиб ўтамиз, бугунги чорак финал баҳслари ҳам, 3 октябрь куни ўтадиган ярим финал ҳам айнан шу стадионда бўлиб ўтади.


Бугун "Персеполис" - "Пахтакор" қарама-қаршилиги маҳаллий вақт билан 20:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да старт олади.

"Жассим Бин Ҳамад"да журналистлар учун мўлжалланган медиа трибуна.



Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia