

"Аждарлар" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев ўйинда сариқ карточка олди.
Огоҳлантиришлари сони иккитага етгани боис Сайфиев гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига қарши Қаршидаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви 5 май куни Қаршида бўлиб ўтади.



