

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва иккинчи бўлим бошида 4та гол урдик. Аммо сўнгги дақиқаларда 2та тўп ўтказиб юбордик, бу борада ишлашимиз керак.
Мақсадимиз - Европа лигаси ғолибига айланиш. Айниқса мен, чунки ўтган мавсум ушбу турнирда ўйнамадим, мусобақага қайтганимдан хурсандман. Финалда ўйнамоқчимиз, мақсадимиз шу.
АПЛ - узоқ давом этадиган турнир, олдимизда кўплаб учрашувлар кутиб турибди, Европа лигасида эса ўйинлар камроқ. Турнирни ғалаба билан бошлаганимиз яхши бўлди. Кейинги учрашув ҳам муҳим" - дейди Обамейянг.



