Обамеянг Габон терма жамоаси сафида жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
6 сен 2015
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Габон терма жамоаси сафида жароҳат олди.

26 ёшли футболчи миллий терма жамоаси сафида Нигерга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат туфайли алмаштирилган. Обамеянгнинг тўпиғи шикастланган, бироқ қанчалик оғирлиги ҳақида маълумот йўқ.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru